Раҳбарият

Исмаилов Темур Пўлатович

2019 йил 14 июндан: “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги “Хоразм минтақавий пахта терминали” масъулияти чекланган жамияти директори вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Электрон почта: info@xorazmpaxta.uz

Телефон рақами: 0362 224-58-00

Қабул кунлари: Ҳар куни 08:00 dan 11:00 гача

Манзил: Ургенч ул.А.Баходирхон 180/1

Туғилган йили: 11.02.1981 йил

Туғилган жойи: Хоразм вилояти, Шовот тумани

Миллати: ўзбек

Партиявийлиги: йўқ

Маълумоти:  Олий

Тамомлаган: 2004 йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти (магистр)                                                                                  

Маълумоти бўйича мутахассислиги: йигирув технологияси  

Илмий  даражаси: магистр

Илмий  унвони: йўқ

Қайси чет тилларни билади:  рус тили

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми : йўқ

Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман  кенгаши депутатими ёки бошқа  сайланадиган органларнинг  аъзосими ( тўлиқ кўрсатилиши лозим ): йўқ

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ 

1998 – 2002 йй. - Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти талабаси.

2002 – 2004 йй. - Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти магистранти.

2004 – 2004 йй. - Йирик божхона терминалларда сертификатлаш идорасига қарашли «Аэропорт» синов ва сертификатлаш бўлими мутахассиси.

2004 – 2007 йй. - “Урганч пахта тозалаш” очик акциядорлик жамияти ҳисоб-китоб маркази ҳисобчиси.

2007 – 2007 йй. - “Урганч пахта тозалаш” очик акциядорлик жамияти ҳисоб-китоб маркази ката ҳисобчиси.

2007 – 2007 йй. - “Хонка пахта тозалаш” очик акциядорлик жамиятига қарашли “Урганч” пахта тайёрлов маскани ҳисоб-китоб маркази катта муҳосиби.

2007 – 2011 йй. - “Хонка пахта тозалаш” очик акциядорлик жамиятига қарашли “Урганч” пахта тайёрлов маскани ҳисоб-китоб маркази бошлиғи.

2011 – 2015 йй. - “Хонка пахта тозалаш” очик акциядорлик жамиятига қарашли “Урганч” пахта тайёрлов маскани катта ҳисобчиси.

2015 – 2015 йй. - “Хонка пахта тозалаш” акциядорлик жамияти бош директори.

2015 – 2016 йй. - “Хонка пахта тозалаш” акциядорлик жамияти бош директори ўринбосари. 

2017 – 2017 йй. - Урганч туманидаги “Агромониторинг маркази” МЧЖ директори.

2017 – 2018 йй. - “Гурлан пахта тозалаш” акциядорлик жамияти молиявий масалалар бўйича директори

2018 – 2018 йй. - “Гурлан пахта тозалаш” АЖ бош директори в.б.

2019 й. – ҳ.в. - “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги “Хоразм минтакавий пахта терминали” масъулияти чекланган жамияти директори в.в.б.

 

  

 

  Директорнинг хизмат вазифалари.

   Филиал ва унинг таркибига кирувчи барча корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва вилоят ҳокимлигининг (ваколати доирасида) соҳага тааллуқли қарор ва кўрсатмаларининг, “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти Низоми, бўйруқлари ва кўрсатмаларининг, “Хоразмпахтасаноат худудий филиал” масъулияти чекланган жамияти Низомида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини  таъминлаш, юқори ташкилотлар билан бирлашма орасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш.

 Филиалнинг коллегиал ижро этувчи органи мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, жамият номидан хужжатларни ва ижро этувчи орган йиғилиш баённомаларини имзолаш;

 Жамият Кузатув Кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этиш.“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятига йиллик бизнес-режа бажарилишининг бориши тўгрисидаги чораклик хисоботларни, шунингдек ўз ваколатига тегишли бўлган ишларнинг холати тўгрисидаги ахборотларни белгиланган муддатларда такдим этиш .

 Филиал корхоналарининг барқарор ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиб, жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган, рақобатбардош, харидоргир юқори сифатли пахта маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини таъминлаш. Ишлаб чиқариш топшириқларининг мунтазам равишда бажарилиб боришини ташкил қилиш, ташкилотнинг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш,  уларнинг бажарилишини ташкиллаш ва назорат қилиш.

 “Хоразмпахтасаноат ҳудудий филиал” масъулияти чекланган жамияти тизимидаги корхоналарни модернизациялаш ва ривожлантириш дастурларини  ишлаб чиқишга раҳбарлик қилиш, тасдиқлаш, бажарилишини ташкиллаш ва назорат қилиш

 Филиал иш фаолияти бўйича тайёрланган ойлик, чораклик, йиллик статистик  ва иқтисодий-молиявий  ҳисоботларнинг тегишли давлат органларига ва бошка ташкилотларга  белгиланган муддатларда тақдим этилишини назорат қилиш.

 Ишлаб чиқаришни интенсив ривожлантириш мақсадида заводлардаги дастгоҳлар, механизмлар, бошқа техника воситаларини  доимий равишда  янгилаб бориш, замонавий дастгоҳлар, ускуналар ва техника воситалари олиш мақсадида чет эл инвестицияларини жалб қилиб, корхоналарнинг ишлаб чиқариш  имкониятларини ошириш.

     Уруғлик пахта хом- ашёсини  қабул қилиш,  ундан  сифатли  уруғлик чигит тайёрлаш ва хўжаликларга сифатли селекцион навлар етказиб бериш  ишларига бевосита раҳбарлик қилиш. Уруғлик чигит навларини етиштириш ва тайёрлашда республика ҳамда вилоят пахтачилик олимлари билан ҳамкорлик қилиш.

     Ишлаб чиқариш жараёнларининг белгиланган технологик регламентларга риоя этилган ҳолда бажарилишини, хом-ашё ресурсларидан, ёнилғи-энергетика воситаларидан тежамкорлик билан оқилона фойдаланилишини назорат қилиш. Бунинг учун заводларни ва қабул қилиш масканларини  мунтазам равишда капитал ва жорий таъмирлаб туриш.

 Филиалда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил  этиш, унинг талаб даражасидаги ҳолатда бўлишини ва ишончлилигини таъминлаш, бирлашма номидан иқтисодий-молиявий-хўжалик юритиш ҳаракатларини амалга ошириш, банк, молия, солиқ органлари билан ҳамкорлик қилиш.

 Филиал номидан имзоланган контрактлар ва шартномаларга асосан пахта етиштирувчи хўжаликлар ва пахта тозалаш корхоналари орасидаги иқтисодий-молиявий муносабатларни назорат қилиш, ҳисоб-китобларнинг Жамғармага ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш ҳамда тушган маблағлардан  мақсадли фойдаланилишини ташкиллаш ва назорат қилиш.

 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун  харид қилинадиган  қишлоқ хўжалиги  маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, контрактация шартномаларига мувофиқ  пахта етиштирувчи хўжаликлар билан узил кесил ҳисоб-китоб қилинишини, шунингдек, пахта тозалаш корхоналари билан ҳисоб-китоб қилинишини ташкил қилиш.

 Корхоналар, ташкилотлар, фирмалар ва  бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан контрактлар, шартномалар ва битимлар тузиш, бирлашма номидан бу шартнома-контрактларни имзолаш, бажарилишини ташкил қилиш ва назорат қилиш.

 Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари ва Республика истеъмолчилари билан тузилган шартномалар ва контрактларга мувофиқ пахта маҳсулотларининг экспортга ва республика истеъмолчиларига жўнатилишини ташкиллаш ва назорат қилиш

 Филиал ва унинг тизимидаги корхоналарда кадрлар сиёсатини олиб бориш, бирлашмани малакали кадрлар билан таъминлаш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва  жой-жойига қўйиш, уларга ўқишлари, малакаси ва билим савиясини оширишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини ташкил қилиш.

 Тизимда ишловчиларнинг ўзларига юклатилган вазифаларни виждонан ва сифатли бажаришлари учун зарур бўлган барча шарт-шароитларнинг яратиб бериш, ишлаб чиқаришни бошқаришда замонавий усуллардан, айниқса,  компьютерлар ва бошқа электрон ҳисоблаш техникалари воситаларидан  фойдаланиш, корхоналарда  меҳнат муҳофазаси, ёнғин ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш.

 Филиал ишчи-ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш. Меҳнат қонунларига мувофиқ ходимлар  билан уларни ишга ёллаш бўйича шартномалар тузиш, ҳалол ва ташаббускорлик билан ишловчи филиал ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш,  меҳнат интизомини ва ички меҳнат тартиб-қоидаларини бузган ходимларга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ интизомий чоралар қўлаш.

       Узоқ муддат давом этадиган хизмат сафарларини ва таътиллардан фойдаланиш вақтини “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти билан келишиб олиш. Узоқ вақт бўлмайдиган коллегиал ижроия органи аъзоси вазифасини бажарувчи шахс тўғрисида иш берувчини хабардор қилиш.


Ғоипов Кўзибой Кадамбоевич

2016 йил 28 июлдан: “Хоразм минтақавий пахта терминали” маъсулияти чекланган жамияти Ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Электрон почта: k.goipov@xorazmpaxta.uz

Телефон рақами: 0362 224-58-00

Қабул кунлари: Ҳар куни 08:00 dan 11:00 гача

Манзил: Ургенч ул.А.Баходирхон 180/1

Туғилган йили : 10.03.1962

Туғилган жойи: Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани

Миллати : ўзбек

Партиявийлиги : йўқ

Маълумоти: олий  

Тамомлаган : 1985й. Тошкент тўқимачилик ваn енгил саноати институти (кундузги)

Маълумоти бўйича мутахассислиги: тўқимачилик саноати машина ва аппаратлари

Илмий  даражаси: йўқ

Илмий  унвони: йўқ

Қайси чет тилларни билади: рус тили

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми : йўқ

Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман  кенгаши депутатими ёки бошқа  сайланадиган органларнинг  аъзосими ( тўлиқ кўрсатилиши лозим ): йўқ

 

МЕҲНАТ   ФАОЛИЯТИ 

1978  -  1980  йй. -    Қўшкўпир тумани  Киров номли  жамоа хўжалиги ишчиси

1980  -  1985  йй. -    Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти талабаси

1985  -  1985  йй. -   “Қўшкўпир пахта тозалаш”корхонасичилангари                                  

1985  -  1986  йй. -   “Қўшкўпир пахта тозалаш”корхонаси куритиш-тозалаш цехимухандиси

1986  -  1988  йй. -   “Қўшкўпир пахта тозалаш”корхонасисмена мастери

1988  -  1992  йй. -   “Қўшкўпир пахта тозалаш”корхонаси  бош механиги

1992  -  2003  йй. -  “Қўшкўпир  пахта тозалаш” очиқ акциядорлик жамияти бош мухандиси

2003  -  2004  йй. -   “Хоразмпахтасаноат”  худудий акциядорлик бирлашмаси  бошқарув раисининг

                                  биринчи  ўринбосари

2004  -  2004  йй. -   “Хоразмпахтасаноат”  худудий акциядорлик бирлашмаси инвестиция лойихаларини

                                  амалга ошириш  бўйича  етакчи мутахассиси, раис ёрдамчиси

2004  -  2006  йй. -   “Қўшкўпир пахта тозалаш” очиқ акциядорлик жамияти бош мухандиси

2006 -   2011  йй. -   “Қўшкўпир пахта тозалаш” очиқ акциядорлик жамияти бошкаруви раиси                                

2011  – 2015 йй.  -   “Хоразмпахтасаноат худудий бирлашмаси” акциядорлик жамияти раисининг

                                  биринчи ўринбосари.

2015 –  2016 йй  -    “Хоразмпахтасаноат худудий бирлашмаси” акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш ва

                                  инвестициялар бўйича Директор

2016 – 2016 йй.  -    “Хоразмпахтасаноат худудий  филиали” маъсулияти  чекланган  жамияти директори

                                  вазифасини бажарувчи

2016 й. – ҳ.в.      -    “Хоразмпахтасаноат худудий  филиали” маъсулияти  чекланган  жамияти Ишлаб

                                  чиқариш бўйича директори

                                    Директор ўринбосарнинг хизмат вазифалари

  1. Директор ўринбосар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, пахта хом-ашёсини қайта ишлаш ва сақлаш, пахта маҳсулотларини етказиб бериш, уруғлик чигит ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни моддий-техник ресурслар билан таъминлаш, ишлаб чиқаришнинг иқтисодий тахлили, иш ҳақи, акциялаштириш ва қимматли қоғозлар соҳаси бўйича Жамият фаолиятини назорат қилади.
  2. Директор ўринбосар ўзининг бўйсинувидаги бўлимлар билан биргаликда қуйидаги ишларни амалга оширади:

Филиалнинг ишлаб чиқаришни ташкил этиш, пахта хом-ашёсини қайта ишлаш ва сақлаш, пахта маҳсулотларини етказиб бериш, уруғлик чигит ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни моддий-техник ресурслар билан таъминлаш, иш ҳақи, акциялаштириш ва қимматли қоғозлар соҳаси бўйича жорий ва келгуси дастурларини тайёрлаш ишларини ташкиллаштиради;

Ишлаб чиқаришни ташкил этишни технологик даражасини доимий равишда ошириш, технологик жараёнларни такомиллаштириш, пахта хом-ашёсини қайта ишлашда янги технологик ускуналарни қўлаш ишларини амалга оширади;

Филиал ва пахта тозалаш корхоналарида ёнғин хавфсизлиги, меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, хавфсиз ва соғлом меҳнат шароити яратиш бўйича жорий ва доимий Дастурлар тайёрлаш ишларини ташкиллаштиради;

Пахта маҳсулотларининг сифати юқори бўлишини таъминлаш, давлат стандартлари ва техник шартларга тўла мос келиши юзасидан чора-тадбирларни белгилайди ва ушбу чора-тадбирларни бажарилишини назорат қилади;

Пахта хом-ашёсини қайта ишлашга сарфланаётган моддий-техник ресурлардан тежамли фойдаланиш тадбирларини амалга оширади;

Экспортга ва Республика истеъмолчиларига тузилган шартномаларга асосан пахта маҳсулотларини етказиб бериш ишларини ташкиллаштиради;

Филиал ва пахта тозалаш корхоналарида қора ва рангли метал чиқиндиларини тайёрлаш ҳамда топшириш ишларини ташкиллаштиради;

Филиал ва пахта тозалаш корхоналарида қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларини олиб борилишини ташкиллаштиради;

Пахта хом-ашёсини қайта ишлаш натижасида олинган пахта маҳсулотлари(пахта толаси, техник чигит, пахта момиғи)ни пахта тозалаш корхоналарида ва минтақавий тола терминалларида  белгиланган стандарт талаблари асосида сақлаш ишларини ташкиллаштиради;

Пахта тайёрлаш корхоналарида уруғлик чигит ишлаб чиқариш ва белгиланган стандарт талаблари асосида сақлаш, белгиланган тақсимотномаларга асосан пахта етиштирувчи хўжаликларга етказиш ишларини ташкиллаштиради;

Республика хукумати ва маҳаллий давлат хокимияти органлари қарорларига асосан ғўза навларини ҳудуд бўйича пахта етиштирувчи хўжаликларга тақсимлаш ишларида Жамият номидан иштирок этади;

Филиал, пахта тозалаш корхоналарида касаначилик ва янги иш ўринларини яратиш бўйича Дастурларнинг бажарилишини ташкиллаштиради;

Филиал таъсисчилигида ташкил этилган корхоналар фаолиятида филиал номидан иштирок этади.