Қашқадарёда биринчи инновацион пахта-тўқимачилик кластери ишга туширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285 сонли “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ва аҳолининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида Миришкор ва Ғузор туманларида "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг кредит маблағлари кўмагида Guzor Tekstil Impeks МЧЖ томонидан инновацион пахта-тўқимачилик кластери ишга туширилади.

Тўрт босқичли лойиҳалар асосида амалга ошадиган мазкур лойиҳа ишга тушиши натижасида корхона томонидан йилига 35 минг тонна чигитли пахта, 20 минг тонна калава ип, 23,6 млн. дона тайёр маҳсулот, 2,9 минг тонна пахта ёғи ва 7,9 минг тонна шрот ишлаб чиқариш ҳамда 38,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотларнинг хорижга экспорт қилиниши режалаштирилган.

шбу лойиҳанинг умумий қиймати 60,0 млн АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 40,0 млн АҚШ доллари миқдорида банк кредити ҳисобидан Trutzschler (Германия), Rieter (Швейцария), Electro-jet Textile Machinery  (Ҳиндистон), Murata Manufacturing Co., Ltd., JUKI (Япония) каби халқаро миқёсдаги компаниялардан энг замонавий асбоб-ускуналар олиб келинади.

Ишлаб чиқариш учун маҳаллий хом-ашё етиштириш мақсадида Миришкор туманида 10 000 гектар майдонда пахта етиштирилиб, Ғузор туманида қайта ишланиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ташкил этилади.

Лойиҳа тўлиқ маҳаллийлаштирилганлиги инобатга олинадиган бўлса, бу лойиҳанинг нақадар юқори аҳамиятли эканлигини алоҳида таъкидлашимиз мумкин.

Энг асосийси лойиҳа Қашқадарё вилоятининг 2 150 нафар маҳаллий ёш йигит ва қизлари учун иш ўрни яратиш ва вилоятда ягона комплексда маҳаллий хом-ашёни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот тайёрлаш имконини берувчи замонавий пахта-тўқимачилик кластерини яратиш имконини беради.

Манба: kun.uz